Исмоил алайҳиссалом

Haq din

İsmoil alayhissalom haqida malumot

29 мая 2024

Исмоил алайҳиссалом.

https://t.me/tavhid_siyrat2
Иброҳим алайҳис-салом Ар шаҳридан Ҳорон ёки Ҳарронга, сўнг у ердан Фаластинга ҳижрат қилган ва Фаластинни ўз даъвати учун марказ қилиб танлаган. Иброҳим алайҳис-салом Фаластин ҳудудлари ва унинг тевараги бўйлаб сафарлар қилган. Бир сафар аёли Сора билан бирга зўравон ҳукмдорлардан бири ҳузурига келганида Соранинг соҳибжамоллигини кўрган ҳукмдор унга кўз олайтирмоқчи бўлди. Шунда Сора Аллоҳга дуо қилди, Аллоҳ золимнинг макрини даф қилди. Ҳукмдор Соранинг Аллоҳ ҳимоятидаги солиҳа аёл эканига амин бўлгач, унинг фазлу фазилатини эътироф этиб ёки Аллоҳнинг азобидан қўрқиб Ҳожарни унинг ҳизматига берди⁴. Сора Ҳожарни Иброҳим алайҳис-саломга ҳадя қилди.⁵
_______
#изох ⁴Манбаларда мазкур зўравон ҳукмдор Миср фиръавнларидан бири бўлиб, Ҳожар унинг чўриси бўлгани айтилади. Бироқ
машҳур аллома, қози Муҳаммад Сулаймон Мансурпурий “Раҳматан лил-оламийн” асарида аҳли китоб тадқиқотчиларнинг
ёзганларига суяниб, Ҳожарнинг чўри эмас, балки озод аёл ва Фиръавннинг қизи бўлганлигини таъкидлаган. Шунингдек Ибн
Халдун “Тариху ибн Халдун” асарида Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу билан Миср аҳли ўртасида бўлиб ўтган бир суҳбатни
келтиради. Унда айтилишича, мисрликлар унга: “Ҳожар бизнинг подшоҳларимиздан бирининг аёли бўлган, биз билан
Айнишамс аҳли ўртасида бўлиб турадиган урушлардан бирида уларнинг қўли баланд келиб, подшоҳни қатл қилиб, Ҳожарни
асира қилишган, охир-оқибат у боболарингиз Иброҳимнинг чўрисига айланган” дейишади.
⁵Қаранг: “Саҳиҳул Бухорий: Пайғамбарлар китоби” (2217, 2635, 3357, 3358, 5084, 6950) Саҳиҳу Муслим (2371).
https://t.me/tavhid099

Иброҳим алайҳис-салом Фаластинга қайтди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-саломга
Ҳожардан Исмоил исмли ўғил ато қилди. Соранинг рашки сабабли Иброҳим алайҳис-салом Ҳожар ва унинг эмзикли гўдаги Исмоилни Ҳижозга олиб бориб қўйди. Ҳожар ва унинг ўғли Аллоҳнинг уйи жойлашган қуп-қуруқ водийда қолишди. У пайтда ҳали бу ерлар бир тепалик бўлиб, ўнгу сўлидан селлар келарди. Иброҳим алайҳис-салом Ҳожар ва Исмоилни ҳозирги Масжиднинг юқори қисмида Зам-зам тепасидаги бир катта дарахт ёнида қолдирди. У пайтларда ҳали Зам-зам булоғи йўқ эди. Маккада на бир тирик жон, на бир қултум сув топилмасди. 
Иброҳим алайҳис-салом уларга бир халта қуритилган хурмо ва мешда сув қолдириб Фаластинга қайтиб кетди. Орадан бир неча кун ўтгач, Ҳожар билан Исмоилнинг егулиги ҳам, суви ҳам тугади. Ана шунда Аллоҳнинг фазли билан Зам-зам булоғи отилиб чиқди. Зам-зам суви Ҳожар ва Исмоил учун ҳам сув, ҳам егулик ўрнини босди. Ушбу воқеалар тафсилоти ҳадис китобларида баён қилинган⁶ 

Яманлик бир қабила — Иккинчи Журҳум — Маккага келиб Ҳожарнинг рухсати билан шу ерда яшаб қолишди. Айтишларича, улар шунгача Макка атрофидаги водийларда яшашган эди. Имом Бухорий ривоятларига кўра, бу қабила Маккага Исмоил алайҳис-саломдан кейин келган ва у пайтда Исмоил ҳали балоғатга етмаган. Улар авваллари ҳам бу водийдан ўтиб туришган⁷

Иброҳим алайҳис-салом Маккада қолдириб кетган аёли ва ўғлининг ҳолидан хабар олиш
учун бу ерга келиб турарди. Биз Иброҳим алайҳис-саломнинг Маккага аниқ неча марта келиб кетганини билмаймиз. Эътимодли манбаларда у кишининг Маккага тўрт марта сафар қилганликлари зикр этилган: 
1) Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳикоя қиладики, Иброҳим алайҳис-салом тушида
Исмоилни сўяётганини кўради ва ана шу ишни амалга оширишга тутинади:

«Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики, Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат, сен (кўрган) тушингни бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Албатта бу (яъни, Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир, холос. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни — қурбонликни эваз қилиб бердик (яъни, катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик)». (Вас-Соффат : 103-107.) 

(Инжилнинг) “Сифрут-таквин” китобида Исмоил алайҳис-саломнинг Исҳоқ алайҳис-
саломдан ўн уч ёш катта бўлгани айтилган. Қуръондаги қисса сиёқига қараганда юқорида зикр этилган воқеа, яъни, Исмоилнинг қурбонлик учун келтирилиши Исҳоқ туғилишидан олдин бўлган. Чунки Исҳоқнинг туғилиши ҳақидаги башорат қурбонлик воқеасидан кейин зикр қилинган.
_______
6 Саҳиҳул Бухорий (3364, 3365).
7 Саҳиҳул Бухорий (3364).
https://t.me/tavhid099

Мазкур қисса Исмоил вояга етмасдан Иброҳим алайҳис-саломнинг Маккага энг камида бир
марта келганлигига далил бўлади. Иброҳим алайҳис-саломнинг яна уч марта Маккага
келганликлари ҳақида Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан марфуъ ривоятлар нақл қилган. Ушбу ривоятларнинг қисқача мазмуни қуйидагича: 
2) Исмоил алайҳис-салом вояга етиб Журҳум қабиласидан араб тилини ўргангач, уни
ёқтириб қолган Журҳум қабиласи Исмоилни ўзларидан бир аёлга уйлантиришди. Ҳожар вафот
этди. Иброҳим алайҳис-салом уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келганида, Исмоил уйда йўқ эди. Иброҳим алайҳис-салом Исмоилнинг хотинидан ҳол-аҳвол сўради. Келин турмушининг оғирлигидан шикоят қилди. Иброҳим алайҳис-салом аёлга: «Исмоил келса, айтинг, эшигининг остонасини ўзгартирсин» деб тайинлаб кетди. Исмоил отасининг нима демоқчи бўлганини тушуниб етди ва хотинини талоқ қилиб, бошқа аёлга уйланди. У аксар тарихчиларга кўра Журҳум қавмининг улуғи ва саййиди Мудод (مضاض) ибн Амрнинг қизи эди. 
3) Иброҳим алайҳис-салом Исмоил иккинчи марта уйланганидан кейин яна Маккага келди ва яна ўғлини топа олмади. Пайғамбар келинидан ҳол-аҳвол сўради. Келин Аллоҳга шукр қабилида жавоб берди. Иброҳим алайҳис-салом Фаластинга қайтиб кетар экан, келинига қуйидагича тайинлади: «Исмоил келса, айтиб қўйинг, эшигининг остонасини мустаҳкамласин.» 
4) Иброҳим алайҳис-салом Маккага тўртинчи марта келганида, ўғлини Зам-зам ёнидаги
катта дарахт остида камон ўқларини учлаб ўтирган ҳолда топди. Исмоил отасининг истиқболига турди. Улар узоқ фироқдан кейин учрашган ота-болага хос равишда кўришишди. Иброҳим алайҳис-салом билан Исмоил алайҳис-саломнинг кўришмаганига кўп вақт бўлган эди. 
Фарзандига меҳрибон, юмшоқ кўнгил кекса ёшли отага ҳам, ота-онага ғамхўр, солиҳ ва қобил фарзандга ҳам айрилиқ кунлари осон кечмаганди. Мана шу сафар Каъба қурилди. Ота-ўғил уни тиклашди ва Иброҳим алайҳис-салом Аллоҳ амрига мувофиқ одамларга ҳаж ибодатини эълон қилди⁸
________
8 Саҳиҳул Бухорий, «Китобул-анбиё» (3364, 3365).

Исмоил алайҳис-салом иккинчи аёлидан ўн иккита ўғил кўрди: Нобит ёки Набоют, Қайдар, Адбоил, Мибшам, Мишмаъ, Давмо, Мийшо, Ҳудад, Таймо, Ятур, Нафис ва Қайдумон. 
Ўн икки ўғилдан ўн икки қабила тарқалди. Маълум муддат уларнинг барчаси Маккада
яшашди. Бу қабилаларнинг асосий тирикчилиги Ямандан тортиб Шом ва Мисрга қилинадиган тижорат эди. Сўнг улар ярим оролнинг ҳар томонларига ҳатто унинг ташқарисига сочилиб кетишди. Замонлар ўтиши билан Нобит ва Қайдор авлодидан ташқари ҳаммаси тарих қоронғуликларида йўқ бўлиб кетишди. 
Нобит авлоди бўлмиш Нобитийлар маданияти Ҳижознинг шимолий қисмида гуллаб-яшнади. Улар кучли давлат тузиб, қўшни ерларни ўзларига бўйсундирдилар. Нобитийларнинг пойтахти Урдуннинг жанубидаги таниқли Батроъ шаҳри эди. Улар ҳеч кимга бўйин эгмадилар. 
Фақат румликларгина уларнинг давлатини парчалаб ташлашга муваффақ бўлишди. 
Бир гуруҳ насабшунос олимлар тадқиқотлардан сўнг қуйидаги хулосага келганлар: Ғассон сулоласининг шоҳлари, шунингдек, Авс ва Ҳазраждан бўлган ансорлар Нобит ибн Исмоил оиласи ва уларнинг шу ерларда қолган бошқа вакилларига мансубдирлар. 
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўз «Саҳиҳ»ида шу фикрга мойил бўлган ва «Яманнинг Исмоил алайҳис-саломга нисбатланиши» деган боб остида бир неча ҳадислар келтирган, Ҳофиз
ибн Ҳажар бу ҳадислар шарҳида Қаҳтон Нобит ибн Исмоил авлодидан, деган фикрни тўғри санаган⁹
9 Саҳиҳул Бухорий, «Китобул-маноқиб» (3507-ҳ).

Қайдор ибн Исмоил авлодлари Маккада яшаб қолишди. Уларнинг насли давом этиб, Аднон
ва унинг ўғли Маадга етиб келди. Адноний араблар ўз насаблари тарихини Аднонгача тиниқ ёдда сақлаганлар. Аднон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йигирма биринчи боболари ҳисобланади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам насабларини санасалар Аднонга келиб тўхтар ва: «Насабчиларнинг (Аднондан юқориси ҳақидаги) гаплари нотўғри» деб, ундан нарига ўтишдан тийилар эдилар¹⁰. 
Мазкур ҳадисни заиф санаган айрим уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насабларини Аднондан кейин ҳам давом эттириш мумкинлигини айтишган. Бироқ, улар насаби шарифнинг бу қисмида анча чигал ихтилофларга боришган. Улкан муҳаққиқ, аллома, қози Муҳаммад Сулаймон Мансурпурий Ибн Саъд, Табарий, Масъудий ва бошқалар айтган фикрни – яъни, чуқур таҳлил ва тадқиқотларнинг кўрсатишича, Аднон билан Иброҳим алайҳис-салом ўртасида қирқта ота бўлган, деган фикрни тўғрироқ санаган¹¹. 
Маъаднинг авлоди унинг Назор исмли ўғлидан тарқалган, Маъаднинг ундан бошқа
фарзанди бўлмаган ҳам дейилади. 
Назорнинг тўрт фарзанди бўлиб, улардан тўртта улкан қабила тарқалган: Иёд, Анмор, 
Рабиъа ва Мудар (مضر .(Рабиъа ва Мударнинг уруғ-аймоғи кўп бўлди. Рабиъадан Дубайъа (يعةَ.ضب) ُва Асад, Асаддан
Анза ва Жадила, Жадиладан Абдул Қайс, Намир, Тағлиб ибн Воил, Бакр ибн Воиллар, Бакрнинг фарзандларидан Бану Қайс, Бану Шайбон, Бану Ҳанифа ва бошқа уруғлар тарқалди. 
Мудар қабилалари икки катта қисмга бўлинди: Қайс Айлон ибн Мудар ва Илёс ибн Мудар уруғлари. Қайс Айлондан Бану Салим, Бану Ҳавозин, Бану Сақиф, Бану Саъсаъа, Бану Ғатофонлар тарқалди. Ғатофондан Абс, Зубён, Ашжаъ ва Аъсурлар тарқалди. 
Илёс ибн Мудардан Тамим ибн Мурра, Ҳузайл ибн Мудрика, Бану Асад ибн Хузайма ва
Кинона ибн Хузайма уруғлари тарқалди. Кинонадан Қурайш тарқалган. Улар Фиҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинонанинг фарзандлари ҳисобланади. 
Қурайш ҳам бир қанча қабилаларга бўлинади. Уларнинг машҳурлари қуйидагилар:

Жумаҳ, Саҳм, Адий, Махзум, Тайм, Зуҳра ва Қусой ибн Килобнинг уруғлари. Қусой ибн Килоб уруғлари: Абдуд Дор ибн Қусой, Асад ибн Абдул Уззо ибн Қусой ва Абду Маноф ибн Қусойдан иборат. 
Абду Манофдан тўрт қабила вужудга келди: Абду Шамс, Навфал, Муттолиб ва Ҳошим. 
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳошим оиласига мансублар: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим.
https://t.me/tavhid099

Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло Иброҳим авлодидан Исмоилни, Исмоил авлодидан Бану Кинонани, Бану Кинонадан Қурайшни, Қурайшдан Бану Ҳошимни ва Бану Ҳошимдан Мени танлаб олди¹².» 
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло махлуқотларини яратиб, мени уларнинг энг яхши (яъни, инсон) жинсидан ва икки тоифанинг (яъни, араб ва ажамнинг) яхшисидан қилди. Сўнг қабилаларни танлаб, мени энг яхши қабиладан қилди. Сўнг хонадонларни танлаб, мени энг яхши хонадондан қилди. Мен уларнинг ҳам ўзи, ҳам хонадони эътибори билан энг яхшисиман¹³.» 
Адноннинг авлодлари кўпайгач, серёмғир, серўт яйловларни қидириб, араб ерларининг
турли бурчакларига ёйилиб кетишди. 
Абдул Қайс, Бакр ибн Воил ва Тамим уруғлари Баҳрайнга кўчиб, ўша ерда яшаб қолишди. 
Бану Ҳанифа ибн Али ибн Бакр Ямомага кўчиб, Ҳужр қасабасига қўнди. 
,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,
10 Тарихут-Табарий, 2 : 272-276с. 11 Ибн Саъд Табақотул Кубро, 1:56, Тарихут-Табарий, 2:272, 273, Масъудий Муружуз-заҳаб, 2:273, 274. 12 Имом Муслим: 4/1782, Имом Термизий: 5/544. 13 Имом Термизий: 5/54
https://t.me/tavhid099

Бакр ибн Воилнинг қолганлари Ямомадан Баҳрайнга, Козима соҳили бўйларидан денгизга ва Ироқ атрофларигача чўзилган узундан узоқ жойларни сўнгра Убулла ва Ҳийтни макон тутишди. 
Тағлиб Фуротия оролида яшаб қолди. Унинг айрим уруғлари Бакр билан бирга яшади. Бану Тамим Басра чўлини макон тутди. 
Бану Салим Мадина яқинида Водиюл Қуродан Хайбаргача, Мадинанинг шарқигача, 
Жабалайн чегараларигача, Ҳарра ҳудудларигача бўлган масофада яшарди. 
Сақиф Тоифда, Ҳавозин Макка шарқидаги Автос томонларда яшаб қолди. Автос — Макка
билан Басра ўртасидаги йўл устида жойлашган. 
Бану Асад Таймо шарқи ва Кўфа ғарбини макон тутди. Улар билан Таймо ўртасида Тойнинг Буҳтур ери бор эди. Улар билан Кўфа ўртаси беш кунлик йўл бўлган. 
Зубён Таймо яқинидан Ҳавронга қадар бўлган ерларда яшарди. 
Тиҳомада Кинона уруғлари яшаб қолди. 
Макка ва унинг атрофини Қурайш уруғлари ватан тутишди. Қурайш уруғлари
бирлашмасдан, алоҳида-алоҳида яшашарди. Сўнг Қусой ибн Килоб чиқиб уларни бирлаштирди. 
Қурайш уруғлари бирлашганларидан кейин уларнинг обрўси ва қадр-қиймати ошди.

https://t.me/tavhid_siyrat2

Назад

Оставьте комментарий

Блог на WordPress.com.

Создайте подобный сайт на WordPress.com
Начало работы